Модрич ЖЧ-2026гача «Реал»да қолмоқчи
Лука Модрич футболчилик фаолиятини ЖЧ-2026гача якунламоқчи эмас.
Бу ҳақда Marca хабар бермоқда. «Реал»нинг 39 ёшли яримҳимоячиси ҳали ҳам юқори савияда ўйнай олишига ишонмоқда.
Модрич Хорватия миллий жамоаси таркибида АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қиладиган 2026 йилги мундиал иштирок этиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Яримҳимоячи ўша вақтгача «Реал»ни тарк этмоқчи эмас.
Бу мавсумда Модрич Ла Лигада 9 та ўйин ўтказиб, 1та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Лука Чемпионлар Лигаси доирасида «Штутгарт»га қарши баҳсда ҳам ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар