Бугун, 15 октябр куни Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида 4-тур ўйинлари ўтказилади.
А гуруҳида Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликларига қарши тўп сурса, Эрон Дубайда Қатарга қарши саф тортади. Яна бир баҳс Бишкекда ўтиб, қўшни Қирғизистон Шимолий Кореяни қабул қилади.
В гуруҳида эса гуруҳ пешқадамлари Жанубий Корея ва Ироқ ўзаро майдонга тушади. Ушбу баҳс гуруҳ пешқадами номини аниқлаб беради.
С гуруҳида эса йўқотишларсиз бораётган Япония ўзига ўхшамаётган Австралияни қабул қилади. Бу баҳсдаги ғалаба кунчиқар юрт вакилларини яққол пешқадамга айлантиради. Саудия Арабистони – Баҳрайн ва Хитой ҳамда Индонезия ўртасидаги учрашувлар ҳам шиддатли ўтишига шубҳа йўқ.
Эътиборлиси, бугунги 9 учрашувдан 7таси МТРК телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.
ЖЧ-2026 саралаши. Осиё.
А гуруҳи. 4-тур. 15 октябр
19:00. Ўзбекистон — БАА / Sport
19:00. Қирғизистон — КХДР / Foreign Languages
21:00. Эрон — Қатар / Sport
А гуҳидаги вазият:
В гуруҳи. 4-тур. 15 октябр
16:00. Жанубий Корея — Ироқ / Foreign Languages
21:00. Иордания — Ўмон / Foreign Languages
21:00. Фаластин — Кувайт
В гуҳидаги вазият:
С гуруҳи. 4-тур. 15 октябр
15:35. Япония — Австралия / Sport
17:00. Хитой — Индонезия
23:00. Саудия Арабистони — Баҳрайн / Sport.
С гуҳидаги вазият: