15.10.2024 21:53
6694
Теглар
Паулу Бенту: «Четлатишгача ҳаммаси режа асосида кетаётганди. Пеналти йўқ эди — такрорни кўрдим»

БАА миллий жамоаси бош мураббийи Паулу Бенту ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйинни рақотбардош ўтказдик. Қизил карточкагача ҳаммаси режамиз асосида кетаётганди. Ортидан пеналти бўлди. Шундан сўнг қийинчиликка дуч келдик. Ўзбекистон ҳисобни очганидан сўнг тўп назоратини ва ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Бундай ўйинларни кичик деталлар ҳал қилишини яна бир бор гувоҳ бўлдик. 

Иккинчи бўлимда умуман бошқача ўйнашга мажбур бўлдик. Футболчиларимдан фахрланаман. Ҳозир афсусланишнинг вақти эмас. Келажакка қарашимиз керак. 

Ҳакамлар? Пеналти берилган вазиятни кўриб чиқдим. Менимча, нотўғри қарор бўлди. 1-бўлимда бир футболчимизнинг бурни синди, аммо ҳакам бунга эътибор қаратмади ва ВАР ҳам текширмади. Шунингдек, лайнсменлар ҳакамларга ёрдам бермаганини айтишим керак. Улар шунчаки байроқ кўтариб туришди. 

Вақт чўзиш? Ўз ўйин услубимиз бор, аммо биз — мураббийлар рақибларга ҳам, БАА футболчиларига ҳам мослашишимиз, айрим қадриятларни ҳурмат қилишимиз керак. 

Ўзбекистон, Эрон ва Қатар? Услуби ҳар хил бўлса-да, уларнинг барчаси кучли. Эронни Осиёнинг энг кучли жамоаларидан деб ҳисоблайман, чунки улар узоқ йиллардан бери бир хил таркибда ўйнашмоқда. Қатар — сўнгги икки Осиё чемпионатлари ғолиби. Ўзбекистон эса кеча ҳам айтганимдек, тўғридан тўғри йўлланмага курашаётган ва шаклланган жамоадир», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар