15.10.2024 14:35
1160
Теглар
«Челси» сардори умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

Рис Жеймс «Челси»нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. 

24 ёшли ҳимоячи сўнгги икки мавсумда жароҳатлар туфайли кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди.

2022/23 йилги мавсумда Жеймс Премер-лигада 16 ўйин ўтказиб, 1 гол урган ва яна бир голга ассистентлик қилган. Ўтган мавсумда эса атиги 10 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилган.

Рис ўтган мавсум бошланишидан олдин «Челси» сардори этиб тайинланганди.

«Кўклар» бош мураббийи Энцо Мареска Жеймснинг қайтиши кечикиб кетганини тан олди ва унинг қачон майдонга тушиши аниқмаслигини маълум қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар