14.10.2024 12:50
3375
Одил Ҳамробеков: «Эрон билан ўйиннинг сўнгги 30 дақиқасида Катанец етишмади»

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган БААга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Эртага яхши жамоага қарши қизиқарли баҳс кутмоқда. Стадионга келадиган кўп сонли мухлисларимизни хурсанд қилиб, боримизни берамиз. 

Реализация? Ҳеч бир футболчи гол урмаслик учун майдонга тушмайди. Ҳамма ҳам тўп киритишни хоҳлайди. Эртага барча қуролларимизни ишга солиб, керакли натижага эришамиз. 

Ўйин вақтида футболчилар тактикани ўзгартира олмайди. Чунки мураббийлар керак бўлса, ойлаб тайёргарлик кўришади ва режа тузишади. Эрон билан баҳсдаги рақиб камчиликда ўйнаган сўнгги 30 дақиқани эса Катанецнинг йўқлиги билан изоҳлашим мумкин. Бош мураббий бўлганида керакли реакцияни кўрсатарди, деб ўйлайман», — дея Ҳамробековнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Ўйин эртага, 15 октябр куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади ва 19:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар