13.10.2024 13:18
3905
Теглар
«Ювентус» Влаҳовични сотиб юбориши мумкин

Душан Влаҳовичнинг «Ювентус»даги келажаги сўроқ остида қолмода.

Corriere dello Sport хабарига кўра, Турин клуби сербиялик форвард шартномасини узайтирмаса, уни мавсум якунида сотиб юбориши мумкин.

Томонларнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

«Ювентус» спорт директори Кристиано Жунтолига кўра, Влаҳовичнинг келажаги борасидаги музокаралар декабр ойида бўлиб ўтади.

24 ёшли ҳужумчи бу мавсум А Серияда 7 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар