13.10.2024 14:06
1371
Теглар
Валверде «Олтин тўп» ҳақида: «Кроосга берган бўлардим»

Федерико Валверденинг фикрича, бу йилги «Олтин тўп» учун унинг собиқ жамоадоши Тони Кроос муносиб.

«Кроос, Каземиро ва Модрич билан бирга ўйнаб, сен бир неча йилга улғайгандек бўласан. Улар менга жуда кўп маслаҳатлар берган.

«Олтин тўп»ни мен Кроосга берган бўлардим. Фақат техник ёки тактик жиҳатлари учун эмас, инсонийлиги учун ҳам у бу совринга муносиб», - дейди Валверде France Football билан суҳбатда.

«Топ-15ликда эканимдан хурсандман. Кейинги йил ўнликда бўлишга ҳаракат қиламан. Йилдан-йилга катта мақсадларни қўйиб бориш керак, акс ҳолда футболчи ўсмай қолиши мумкин», - дейди у.

Маълумот учун, «Реал»нинг яна икки ўйинчиси Винисиус ва Беллингҳем ҳам «Олтин тўп»га асосий даъвогар саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар