Фарҳод Нишонов мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси Буэнос-Айресда Хавиер Маскерано устозлик қиладиган мезбонларга қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.
Аввалги ўйинда бўлгани каби бу баҳсни ҳам Аргентина миллий жамоаси юлдузи Лионел Месси ўйингоҳда кузатиб борди.
Учрашувда мезбонлар ҳисобни очган бўлса, сўнгги дақиқада Дилшод Абдуллаевнинг голи жамоамизни мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.
Маълумот ўрнида, биринчи ўртоқлик баҳсида Аргентина 2:0 ҳисобида зафар қучганди.
Ўртоқлик ўйини. 13 октябр
Аргентина U20 – Ўзбекистон U20 – 1:1
Голлар: 35 – Дилшод Абдуллаев, 90.
Ўзбекистон U20: 12. Муҳаммадюсуф Собиров, 4. Ғиёс Ризақулов, 5. Азизбек Тўлқинбеков, 7. Далер Тўхсанов, 9. Саидумархон Саиднуруллаев, 10. Муҳаммадали Ўринбоев, 13. Беҳруз Жуматов, 14. Нурлан Ибраимов, 16. Муҳаммадали Реимов, 19. Рустам Фомин, 20. Дилшод Абдуллаев.