13.10.2024 11:01
3249
Лукас Подолски фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйинига 50 минг томошабин келди

Германия миллий жамоаси ҳамда «Бавария» клуби собиқ форварди Лукас Подолски 39 ёшида футболчилик фаолиятини расман якунлади.

Полшанинг «Гурник» клуби ҳужумчисининг Кёлнда ўтган хайрлашув ўйинида стадионга 50 минг томошабин йиғилди. Шу куни Подолскидан ташқари, унинг Германия миллий жамоасидаги собиқ шериклари Мануэл Нойер, Матс Ҳуммелс ва Пер Мертесакер ҳам майдонга тушди. 

Подолски Германия миллий жамоаси сафида ЖЧ-2014 чемпионига айланган бўлса, «Бавария» билан 2008 йилда Бундеслига чемпиони бўлган. У шунингдек, 2014 йилда «Арсенал» сафида Англия кубоги соҳибига айланганди. «Галатасарой»да ҳам Туркия Суперкубоги ва кубоги соҳибига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар