13.10.2024 16:22
1688
Теглар
ЎФА Ўзбекистон – БАА ўйини олдидан қалбаки чипталардан эҳтиёт бўлишга чақирди

15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА миллий жамоалари ўзаро тўқнаш келади. 

«Ушбу учрашувга қизиқиш юқори бўлмоқда. Шу ўринда чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирамиз! Айнан мана шу ҳолатлар сабаблар аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз. 

Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!», - дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Ташкилот қалбаки чипталардан огоҳлантирган бўлса-да, ўйин учун чиқарилган чипталарни қаердан харид қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот бермаган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Эрон учрашувидан бир кун аввал Kun.uz ва Tribuna.uz мухбирлари «Бунёдкор» стадиони кассаси олдидан репортаж қилиб, мухлислар ёпиқ касса олдида навбатда тургани, чайқовчилар қўлида эса чипталар бир неча баравар қиммат нархда сотилаётганига гувоҳ бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар