Антонио Кассанонинг айтишича, Криштиану Роналду унга ғазаблангани акс этган хабар юборган.
«Мен учун биринчи рақамли футболчи бразилиялик Роналдо эканлигини айтганман. Криштиану менинг кучли бешлик ва ҳаттоки ўнлигимга кирмайди.
Бир куни +34 кодли рақамдан смс келди, бу Испаниядан эди. Унда Криштианунинг барча совринлари, голлари ва статистикаси рўйхати бор эди. Кейин у менга овозли хабар юборди: «Сен мени ҳурмат қилмаяпсан, бошқа бундай қилма. Атиги 150 та гол ургансан ва бор-йўғи 4 та совринни қўлга киритгансан». Супер.
Мен унга шундай жавоб бердим: «Ҳурматли Криштиану, мени тингла. Сенга ҳурматсизлик қилдим, деб ўйлайсан, лекин мен сени футболчи сифатида ёқтирмайман. Муаммо нимада?», — деди «Рома», «Милан» ва «Интер»нинг собиқ ҳужумчиси BSMT подкастида.