Францияда Мбаппедан сардорлик боғичини олиб қўйишни талаб қилишмоқда
Франция миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Жером Ротен «учранглилар» бош мураббийи Дидие Дешамга мурожаат қилиб, жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппедан сардорлик боғичини олиб қўйишни талаб қилди.
Маълумот учун, «Реал» футболчиси Франциянинг Исроилга қарши ўйини вақтида Швециядаги тунги клубга борган.
«Энди мени ҳеч нарса ажаблантирмайди. Килиан Мбаппе ўзини бошқалардан устун ва дахлсиз деб ҳис қилмоқда.
У дам олиши кераклигини айтиб, Дешамга ва барча французларга хабар юборди, лекин кечқурун тунги клубга борди.
Биз уни Париждаги Эйфел минорасидан ҳам баланд кўтардик. Бунчалик хато қилиш мумкин эмас. Мен Дешамдан масъулиятни ўз зиммасига олишини ва Мбаппени сардорликдан маҳрум этишини сўрайман», — дея Ротеннинг сўзларини келтиради RMC Sport.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар