Эронга қарши ўйиндаги сейви учун Юсуповни мақтаб пост қўйган «Фулад» матбуот котиби ишдан бўшатилди
«Фулад»нинг ижтимоий тармоқлар бўйича менежери ишдан бўшатилди, деб хабар беради эронлик журналист Ирфон Ҳусайний.
«Фулад»нинг ўзбекистонлик дарвозабони Ўткир Юсупов ЖЧ-2026 саралаши доирасида айнан форслар миллий жамоасига (0:0) қарши ўйинда ажойиб сейвни амалга оширди ва шундан сўнг Эрон клуби унга атаб «Фулад бургути» дея пост қолдирди.
Бироздан сўнг пост ўчириб ташланди, аммо шунга қарамай, «Фулад»нинг ижтимоий тармоқлар бўйича менежери ишдан олинди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар