12.10.2024 10:11
7386
Теглар
Бразилия президенти: «Миллий жамоада мамлакат чемпионатида ўйнайдиган футболчилар бўлсин, легионерлар керак эмас»

Бразилия президенти миллий жамоада легионер футболчилар бўлмаслиги керак, деб ҳисоблайди.

Бразилия ЖЧ-2026 саралашида сўнгги ўйинда Чилини мағлуб этди (2:1). Голларнинг иккаласи ҳам «Ботафого» футболчилари — Игор Жезус ва Луис Энрике томонидан урилди. 

«Хорижда ўйнайдиганлар бу ердагилардан устун эмас. Мен узоқ вақтдан бери Бразилия миллий жамоасида шу мамлакатда ўйнайдиган футболчилар бўлиши кераклиги ҳақида баҳслашдим. Кеча гол урган икки футболчи Бразилия чемпионатида тўп тепмоқда.

Легионерларга эмас, маҳаллий футболчиларга имконият беришимиз керак. Мен ўйинни томоша қилдим. Дарвозабон (Эдерсон), «ПСЖ»нинг марказий ҳимоячиси (Маркинос), Родриго ва соч турмагидан Рафиняни танидим.

Бошқа легионерларни танимадим, бундай бўлмаслиги керак. Миллий жамоага Бразилия чемпионатида тўп тепадиган футболчиларни қўйинг», — деди президент Лула да Силва.

У шунингдек, яқинда Бразилия Футбол Конфедерацияси раҳбари Эдналдо Родригес билан учрашувда фақат миллий чемпионатда ўйнайдиган футболчилардан иборат жамоани кўриш ғояси билан ўртоқлашганини тан олди, чунки хорижда унинг таъбири билан айтганда: «Гарринча ҳам, Ромарио ҳам йўқ. Кўплаб ёш футболчилар бор, лекин уларнинг ҳеч бири юлдуз эмас».

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар