12.10.2024 12:44
3170
Теглар
«Барселона» Испания миллий жамоасида жароҳатланган Гави учун ФИФАдан 6,3 млн евро олади

«Барселона» Испания миллий жамоасида жароҳатланган Гави учун ФИФАдан 6,3 млн евро олади

«Барселона» ФИФАдан катта миқдорда товон пули олишга ҳақли.

Mundo Deportivo хабарига кўра, 20 октабр куни кутилмаган воқеа содир бўлмаса, Гави «Севиля»га қарши ўйинда «кўк-анорранглилар» қайдномасига киритилади. Шунда унинг Испания миллий жамоасида жароҳат олганига 335 кун бўлади.

Халқаро футбол федерацияси каталонияликларга 6,3 миллион евродан кўпроқ ўтказишга мажбур бўлади. Ҳисоб-китоб 2023 йил 16 декабрдан бошланган (жароҳатдан кейинги дастлабки 28 кун компенсация дастури учун ҳисобга олинмайди) ва шу кундан бошлаб ҳар бир кун учун «Барса» 20 548 евро олади.

Испания клуби ўтган мавсумда аллақачон 4 643 848 евро олган. Бу мавсумда улар Гави учун яна 1 684 936 евро олишади, агар футболчи «Севиля» билан ўйинда қатнашса. Яримҳимоячининг қайтиши кечикса, қиймат яна ошади. ФИФА максимал 7,5 млн евро товон тўлаши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар