11.10.2024 16:28
1393
Теглар
Палмер – АПЛда ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

«Челси» яримҳимоячиси Коул Палмер Премьер-лигада ой лауреатига айланди.

Англиялик футболчи сентябр ойида «Челси» сафида 4 ўйинда 5та гол ва битта ассистга муаллифлик қилди. У «Брайтон» билан баҳсда 20 дақиқа ичида покерга эришганди.

Палмер сўровномада Харви Барнс (3 гол), Луис Диас (4 гол), Габриэл (2 гол), Райан Гравенберх, Раул Хименес (3 гол), Дуайт Макнил (3 гол ва 1 ассист) ва Олли Уоткинсни (4 гол ва 1 ассист) ортда қолдирди.

Палмер фаолияти давомида иккинчи бор ушбу совринга эга чиқди. Коул дастлабки бор апрел ойида ушбу совринга эга чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар