11.10.2024 20:44
2570
Теглар
Матип фаолиятини 33 ёшда якунлашга қарор қилди – манба

«Ливерпул» собиқ футболчиси Жоэл Матип футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди, дея хабар бермоқда Ruhr Nachrichten.

Камерунлик 33 ёшли ҳимоячи 8 йиллик фаолиятидан кейин ёзда «Ливерпул»ни тарк этгач, ҳозиргача эркин агент мақомида эди.

Жоэл мерсисайдлар сафида 201 ўйинда 11та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилган. У Юрген Клопп мураббийлиги остида АПЛ ВА ЕЧЛ бош совринига эга чиққанди.

Ёзда Германиянинг «Шалке» клуби собиқ ўйинчисини ортга қайтариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган, аммо Камерун миллий жамоаси аъзоси якунда клубсиз қолиб кетганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар