Мареска – АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи
АПЛ расмий сайти ойнинг энг яхши мураббийи номини эълон қилди.
Унга кўра, сентябр ойининг энг яхши мураббийи деб «Челси» бош мураббийи Энцо Мареска топилди. У ўтган ойда Лондон клуби билан 4 ўйинда 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этиб, +6 тўплар нисбатини қайд этди.
Шунингдек, Микел Артета («Арсенал»), Унаи Эмери («Астон Вилла»), Марку Силва («Фулҳэм»), Арне Слот («Ливерпул») ҳам ой лауреати бўлиш учун даъвогарлар қаторига киритилганди.
Аввалроқ, лондонликлар етакчиси Коул Палмер сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар