11.10.2024 12:35
2252
Хвича 4-бор А Серияда ой футболчиси деб топилди ва бу борада рекордчига етиб олди

Хвича Кварацхелия А Сериянинг сентябр ойидаги энг яхши футболчиси деб тан олинди. 

«Наполи» яримҳимоячиси мухлислар овози бўйича Федерико Димарко («Интер»), Бремер («Ювентус»), Кристиан Пулишич («Милан»), Сантиаго Кастро («Болоня») ва Патрик Кутронени («Комо») ортда қолдирди.

23 ёшли вингер ўтган ойда Италия чемпионатининг 3 та ўйинида 2 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

4-бор ой футболчисига айланган Кварацхелия Пауло Дибала («Рома») билан бирга ушбу совринни энг кўп қўлга киритган футболчи бўлиб турибди. 

Мукофот футболчига 26 октябр куни бўлиб ўтадиган А Сериянинг «Наполи» – «Лечче» учрашуви олдидан топширилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар