11.10.2024 17:13
2091
Теглар
Алиқулов, Юсупов, Ҳусанов – Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинида энг юқори баҳо олган ўйинчилар, Сайфиев ва Ҳамробековда энг паст балл

ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Эрон ўйинидан кейин Sofascore халқаро статистик портали ўз анъанасига кўра, футболчилар ҳаракатини баҳолади.

Унга кўра, Ўзбекистон – Эрон (0:0) ўйинида миллий жамоамиздан Ҳусниддин Алиқулов (7,9 балл), Ўткир Юсупов (7,7) ва Абдуқодир Ҳусанов (7,6) энг юқори баҳога муносиб кўрилди. Форслардан эса яримҳимоячи Саид Иззатуллоҳи (7,9 балл), Али Неъмати (7,8), Сомон Қуддус (7,3) ва Меҳди Торемий (7,3) юқори баҳога лойиқ топилган.

Миллий жамоамиздан Фаррух Сайфиев (6,1) ва Одилбек Ҳамробековнинг (6,5) ўйинига нисбатан паст баҳо қўйилган. Захирадан тушган ўйинчилар орасида Остон Ўрунов энг паст баҳога лойиқ кўрилди – 6,5 балл.

Қайд этиш жоиз, Ўрунов «Персеполис» сафидан жароҳат билан қайтган бўлса, Сайфиев ва Ҳамробеков «Навбаҳор» сафида 5 октябр куни Ўзбекистон кубоги финалида 120 дақиқалик ўйинда «Андижон»га мағлуб (2:3) бўлганди, Суперлига доирасида эса Наманганда «Сўғдиёна»га йирик ҳисобда (0:3) ютқазганди.

Ўзбекистон – Эрон. Ўйинчилар ҳаракатига қўйилган баҳолар:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар