10.10.2024 11:47
1975
«МЮ» раҳбарлари йиғилишидан сўнг тен Ҳагга ҳеч қандай хабар берилмади. У «Брентфорд» билан ўйинга одатдагидек тайёргарлик кўради

Эрик тен Ҳагга «Манчестер Юнайтед» раҳбарларининг йиғилишдан кейинги қарорлари ҳақида маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни клуб топ-менежментининг йиғилиши бўлиб ўтди, унинг мавзуларидан бири тен Ҳагнинг клубдаги келажаги бўлган.

ESPN хабарига кўра, «МЮ» раҳбарлари ўртасидаги учрашув тахминан 6 соат давом этган. Нидерландиялик мутахассис ФИФА кунлари вақтида клубда қолган ходимлар билан боғланди, бироқ раҳбарият бош мураббий борасида ҳеч қандай қарор қабул қилмади.

Шу тариқа тен Ҳаг 19 октябр куни бўлиб ўтадиган «Брентфорд» билан ўйинга тайёргарликни одатдагидек давом эттиради. Бош мураббий айни дамда таътилда ва душанба куни ишга қайтади.

7 та турдан кейин «МЮ» 8 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар