09.10.2024 12:01
7959
Радманович — Эрон билан ўйинга Катанец режа тузиши, схема ўзгариши эҳтимоли ва Ўруновнинг ҳолати ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи Владо Радманович ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эронга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Эронга қарши ўйинлар доим қийин ва қизиқарли ўтган. Рақиб — Осиёнинг энг кучли жамоаларидан. Улар билан 3 марта ўйнадик. Жамоалар бир-бирини жуда яхши билади. Афсуски, бош мураббийимиз Сречко Катанец саломатлиги боис бўлажак ўйинларни ўтказиб юборади. Аммо биз — ёрдамчилар унинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз.

Қандай тактикада ўйнашни сўнгги машғулотдан кейин футболчиларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатига қараб аниқлаймиз. Бизда 3 хил схема бор. Икки марказий ҳимоячи ёки икки ҳужумчи билан ҳам ҳаракат қилишимиз мумкин.

Остон Ўруновнинг ҳолати? Ҳаммаси жойида. У ўйнай олади. 

Футболчиларнинг ҳолати? Ўтган ой билан солиштирганда бу сафар ўйинчилар анча яхши формада. Вақт муаммоси эса барча жамоаларда бор. Чунки миллий жамоада машғулотларга фақат 3 кун вақт бўлади. Аммо бу ўйинчилар 3 йилдан бери бирга ва бир-бирларини сўзсиз тушунишади. Ҳар бир чизиқда икки нафардан футболчимиз бор ва рақобатбардош таркибга эгамиз. Йигитларга ишонамиз.

Ўйинга Катанец режа тузади. У билан бир неча бор видеомулоқот қилдик. Баҳс давомида ҳам алоқада бўлиб турамиз ва нимадир нотўғри кетса, бош мураббий кўрсатмалар беради», — дея Радмановичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар