09.10.2024 09:35
2947
Теглар
Покистон Россияга қарши асосий миллий жамоаси ўйнамаслигини маълум қилди

Покистон футбол федерацияси Россияга қарши эҳтимолий ўйин ҳақида гапирди.

Аввалроқ ОАВда Россия ва Покистон миллий жамоалари 11 октябр куни Москвада ўйнаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Покистон футбол федерациясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича менежери бу хабарларни рад этди ва октябр ойида Россияга қарши «норасмий Покистон жамоаси» ўйнашини айтди. 

«РФИ Россия футболини бошқарувчи ташкилот сифатида ушбу ўртоқлик ўйини масаласида ПФФ расмийлари билан мулоқот қилмоқда, бироқ мамлакатимизнинг асосий жамоаси Россияга бормайди.

Катта эҳтимол билан бу Покистон клублари футболчиларидан ташкил топган жамоа бўлади. Тез орада расмий маълумот берилади», — деди Покистон футбол федерацияси директори Али Акрам.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар