09.10.2024 20:45
2632
Теглар
ЎФА президенти Эронга қарши ўйин олдидан миллий жамоа билан учрашди

Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.

«ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси 10 сентябрда Эрон, 15 сентябрь куни эса БАА миллий жамоаси билан учрашади. Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов ана шу ўйинлар олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди. Учрашув давомида ушбу баҳсларнинг аҳамияти, ғалабалар орқали Мундиал йўлланмасини қўлга киритишга яқин келишимиз мумкинлиги ҳақида сўз борди.

Бош мураббий Сречко Катанец бетоблиги сабаб йиғинга кела олмаганига қарамай, жамоа бор кучини ишга солган ҳолда, ижобий натижа қайд этишига ишонч билдирилди. Бу борада ёрдамчи мураббийлар зиммасида ҳам катта масъулуят бўлиши таъкидланди», - дейилади хабарда.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтган. Тиббий штаб ва жамоага алоқадор барча мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилган. Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ЖЧ-2026 3-саралаш босқич 3-тури доирасидаги ўйин 10 октябр куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида соат 19:00да бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар