Алиссон жароҳати сабаб камида бир ой «Ливерпул»га ёрдам бера олмайди
«Ливерпул» дарвозабони Алиссон Беккер жароҳати сабабли жамоасига камида ноябр ойининг ярмигача ёрдам бера олмайди.
32 ёшли бразилиялик дарвозабон АПЛ доирасидаги 7-турда «Кристал Пэлас» (1:0) билан баҳснинг 79-дақиқасида жароҳат олганди. Унинг ўрнини Витезслав Ярош эгаллаганди.
Қайд этилишича, клуб шифокорлари дарвозабоннинг бир ойдан кўпроқ вақт муддатда сафдан чиққанини маълум қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар