08.10.2024 20:14
3647
Теглар
«Эронга қарши ўйин Қирғизистон билан баҳсга нисбатан осонроқ бўлади» - Шомуродов бўлажак ўйинлар ва бош мураббийнинг йўқлиги ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 саралаш босқич 3-4-тур ўйинлари доирасидаги Эрон ва БААга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Тайёргарликни кеча бошлашди, ҳаммаси яхши ўтмоқда. Мен бугун қўшилдим. Эртадан кейин бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Ўйинга ҳамма тайёр.

Катанецнинг йўқлиги? Ҳа, албатта бу нохуш хабар. Аммо унинг ёрдамчилари бор, керакли кўрсатмаларни етказиб турибди. Йигитлар кеча ҳам бу ҳақда айтиб ўтишди. Бош мураббий билан биринчи марта ишлаётганимиз йўқ, 3-4 йилдан буён биргамиз. Мураббийнинг нимани хоҳлашини барча яхши тушунади. Фикримча, ортиқча ўзгаришсиз, қийинчиликсиз ўтади ҳаммаси.

Биринчи навбатдаги вазифа – ЖЧ-2026га чиқиш. Биринчи ўрин биланми ёки 2-ўрин биланми – фарқи йўқ.

Аввалги услубда ўйнашда давом этамиз, бу борада янгилик бўлмайди. Чунки бу услубга мослашганмиз, янги услубга ўтиш анча вақтни олади.

Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, дейди. Иккинчидан, Эрон билан ўйин Қирғизистонга қарши учрашувдан осонроқ кечади – агар биз тўғри ёндоша олсак. Чунки Қирғизистон кўпроқ ҳимояга ётиб олиб ўйнади. Эрон билан эса умуман бошқача ўйин бўлади. Биз бу рақибни яхшироқ биламиз. Шу боис, ўйин қизиқ бўлади, деб ўйлайман», - дея Элдор Шомуродовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, Ўзбекистон 10 октябр куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Эронни қабул қилса, 15 октябрда БААга қарши саф тортади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар