08.10.2024 11:28
1756
Теглар
Барези — «Милан» шон-шараф залига киритилган биринчи футболчи

Франко Барези «Милан» шон-шараф залининг биринчи аъзосига айланди.

Собиқ ҳимоячи Италия клуби сафида 719 та ўйин ўтказиб, 6 марта А Серия чемпионига айланган. 

«Мен ушбу клубнинг фахрли тарихини ифодаловчи шон-шараф залига биринчи аъзо сифатида сайланганимдан фахрланаман.

Бу эътироф менга ғурур бахш этади. «Милан» нафақат ғалабалар ва унвонлар, балки услуб, иштиёқ ва фидойиликнинг тимсолидир. Бу клубни буюк қилган — қадриятлар ва одамлар.

Умид қиламанки, бу лойиҳа келажак авлодни меросимиз билан илҳомлантиради», — деди Барези.

Келажакда «Милан» шон-шараф залига икки йўл билан кириш мумкин: рўйхатдан ўтган мухлислар овози орқали ёки клуб раҳбарияти томонидан фахрий аъзо сифатида сайланиш билан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар