07.10.2024 23:09
3154
Теглар
Тожикистон Россия билан ўртоқлик ўйинига рад жавоб берди. Туркманистон, Сурия ва Покистон билан музокара давом этмоқда

Тожикистон миллий жамоаси ноябр ойида Россия миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашуви учун тушган таклифни рад этди.

Қўшниларимиз ноябр ойида бошқа рақиблар билан ўйин ўтказиш борасида келишув борлиги сабабли Россиянинг таклифи рад этилганини маълум қилган.

Аввалроқ, РФИ Покистон билан 11 октябр кунги белгиланган ўртоқлик ўйини ноябр ойига кўчирилиши мумкинлиги, шунингдек, Россия миллий жамоасига спарринг рақиб сифатида Сурия ва Туркманистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида музокара давом эттирилаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар