07.10.2024 09:16
1437
Тен Ҳаг: «МЮ»га голлар етишмаяпти, аммо тўртинчи «қуруқ ўйин»ни ўтказдик. Тўғри йўналишдамиз»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 7-туридан ўрин олган «Астон Вилла» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Менимча, «Юнайтед» жуда яхши ўйнади. Ҳимояда ҳам, тўпга эгалик қилишда ҳам баҳсни назорат қилдик. Имкониятлар яратдик, лекин унчалик кўп эмас. «Астон Вилла»да ҳам кўп вазият бўлмади. Ўйин тенг бўлди, тўсинни нишонга олдик ва рақибнинг хавфли зарбаси қайтарилди.

Мавсум давомида чидамлиликни кўрсатяпмиз. «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда биз 3 марта тўп ўтказиб юбордик, чунки 10 киши бўлиб қолгандик, аммо барибир ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. 

Ўтган турларда жуда кўп вазиятлар яратдик, бизга голлар етишмаяпти. Аммо тўртинчи «қуруқ» ўйинимизни ўтказдик. Бу тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни англатади.

Энди қарши ҳужумлардан ҳимояланиш ва тўп назоратини яхшилашимиз керак. Рақиб майдончасида ҳам яхшироқ ҳаракат қилишни бошлашимиз керак.

Ҳойлунд қайтмоқда. У кучайгач, бизга ёрдам беради. Аммо бошқа ўйинчилар ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак. Рэшфорднинг ўйинидан мамнунман, у гол уришга яқин эди. Гарначо бутун мавсум яхши ўйнади. Лекин бошқалар ҳам гол уриши мумкин, бу борада яхшиланишимиз керак.

Яхшиланиб бораётганимиз аниқ, аммо энди футболчилар танаффусга кетишига тўғри келади. Ҳар бир клуб бундай муаммога дуч келади. 

Раҳбарият билан ҳар ҳафта гаплашамиз. Ҳаммамиз бир қайиқдамиз», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар