07.10.2024 09:19
2675
Теглар
Флик «Алавес»га қарши ўйинга кечиккани учун Кундени асосий таркибдан олиб ташлади

Жюл Кунде кеч қолгани учун Ла Лига 9-туридан ўрин олган «Алавес»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмади.

Diario Sport хабарига кўра, ҳимоячи биринчи дақиқаларданоқ «Барселона» асосий таркибида ўйнаши керак эди, бироқ Жюл мураббий ва жамоа ўртасидаги ўйин олди суҳбатига ўз вақтида келмаган. Шу сабабли Ҳанс-Дитер Флик франциялик футболчини жазолаб, захира ўриндиғида қолдиришга қарор қилган. 

Таъкидланишича, германиялик мутахассис бунгача «кўк-анорранглилар»нинг икки футболчисини пунктуалликка амал қилиш борасида огоҳлантирганди ва бу сафар чора кўришга қарор қилди. Натижада Эктор Форт асосий таркибда ўйнади, Кунде эса 67-дақиқада туширилди. 

Беллашувда «Барселона» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар