07.10.2024 23:26
1888
Теглар
ЎФА Хосе Венансио Лопес билан расман хайрлашди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА хабар бермоқда.

«Футзал бўйича терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган йиғилиш ўтказилди. ЎФА раҳбарияти ҳамда бош мураббий Хосе Венансио Лопес қатнашган йиғилишда жамоамизнинг мусобақадаги иштироки танқидий кўриб чиқилди.

Терма жамоамиз ўйинидаги камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш, терма жамоага номзод футболчиларни етказиб бериш йўлида турли ёш тоифасида футзал терма жамоаларини ташкил этиш, клублар ўртасидаги турнирларни кўпайтириш бўйича таклифлар берилди. Юртимиздаги иқтидорли ёш футзалчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериб, турнирларга жалб этиш орқали уларга яхши натижаларга эришиш мумкинлиги айтилди.

Хосе Венансио ЎФА раҳбариятига терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлаш имконият берилгани учун миннатдорчилик билдирди. Ўтган мусобақалар давомида ЎФА томомидан барча шароитлар тақдим этилганини қайд этди. Испаниялик мутахассис Ўзбекистондаги фаолияти давомида завқ билан ишлагани, барча мутахассислар унга кўмаклашганини айтиб, келгусида дўстона алоқаларни сақлаб қолиб, ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилди.

Ўз навабтида, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов испаниялик мутахассисга терма жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, унга омад тилади. Хосе Венансио Лопес билан тузилган шартнома якунланди», - дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мураббий мамлакатимизда 1 йил фаолият олиб борди. Ўзбекистон ЖЧ-2024да гуруҳ босқичида бир дуранг ва икки марта мағлубиятга учраб, гуруҳда қолиб кетди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар