07.10.2024 07:54
5724
Теглар
А Серия. Де Хеа 2 бор пеналти қайтарган ўйинда «Фиорентина» «Милан»ни мағлуб этди

Италия чемпионатида 7-турни якунлаб берган баҳсда «Милан» Флоренцияда мағлубиятга учради. Адли ва Гудмундссоннинг голларига Пулишич жавоб берди. 

Эътиборлиси, «россонери»дан Тео ва Абраҳам, мезбонлардан Кен пеналтидан фойдалана олишмади. 

«Фиорентина» очколарини 10 тага етказиб, 11-ўринга кўтарилди. «Милан» 11 очко билан 6-поғонага жойлашган. 

А Серия. 7-тур
Фиорентина — Милан 2:1

6 октябр, «Артемио Франки»
Голлар: Адли (35), Гудмундссон (73) — Пулишич (60). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналтилар: Кен (22), Тео (45+1), Абраҳам (56).
Фиорентина – Де Хеа, Гозенс, Раниери, Комуццо, Додо, Адли (Куаме, 77), Каталди (Ричардсон, 67), Бове, Колпани (Кайоде, 90+3), Гудмундссон (Бираги, 77), Кен.
Милан – Менян, Тео, Томори, Габбия, Эмерсон, Рейндерс, Фофана, Пулишич (Чуквуэзе, 82), Леау (Окафор, 73), Мората, Абраҳам.
Огоҳлантиришлар: Додо (8), Томори (24), Мората (43), Рейндерс (72), Бове (90+5).
Четлатиш: Тео (90+6).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар