06.10.2024 10:11
5118
Теглар
«Бир неча ойни ўтказиб юбораман» — Карвахал жиддий жароҳати ҳақида гапирди

Даниэл Карвахал унга хочсимон тўқималар узилиши ташхиси қўйилганини маълум қилди.

«Реал» ҳимоячиси Ла Лига 9-турида «Вилярреал»га қарши ўйиннинг 90+3-дақиқасида (2:0) рақиб вингери Йереми Пино билан курашда тўпни қайтаришга уриниб, жароҳат олди ва баланд овоз билан майдонга йиқилди. У ўнг тиззасини чангаллаб йиғлади. 32 ёшли испаниялик майдонни фақат замбилда тарк эта олди.

«Хочсимон пайларнинг жиддий жароҳати тасдиқланди. Мени операция қилишади ва бир неча ойни ўтказиб юбораман. Аллақачон тикланишни ва йиртқич каби қайтишни интиқлик билан кутяпман. 

Хабарларингиз учун барчангизга катта раҳмат, мен сизнинг катта севгингизни ҳис қиляпман», — деб ёзди Карвахал.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар