05.10.2024 19:05
369
Теглар
Пара Осиё ўйинларининг тайёргарлик жараёнига бағишланган йиғилиш бошланди

5 октябрдан Тошкентнинг «Ҳилтон» меҳмонхонасида Тошкент-2025 ёшлар Пара Осиё ўйинларини ўтказиш учун мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 1-йиғилиши ўз ишини бошлади.

7-октябрга қадар давом этадиган ушбу тадбирда бўлажак мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик жараёни атрофлича кўриб чиқилади.

Тадбирнинг очилиш қисмида Мажид Рашид бошчилигидаги Осиё Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхожаев ва бошқа расмийлар иштирок этишди, дейилади МОҚ хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар