05.10.2024 18:02
758
Теглар
«Бока Хуниорс» 37 ёшли Кавани билан шартномани узайтирди

Эдинсон Кавани Аргентина чемпионатидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Уругвайлик 37 ёшли ҳужумчи «Бока Хуниорс» билан келишувни узайтирди. Янги шартномага кўра, Кавани Буэнос-Айрес клубида 2026 йил якунигача тўп суради.

Эдинсон «Боку»да 2023 йилдан буён фаолият юритмоқда. У ўтган даврда 43 ўйинда 20та голга муаллифлик қилди.

Шунингдек, Кавани фаолияти давомида «Валенсия», «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ», «Наполи» ва «Палермо» клублари шарафини ҳимоя қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар