04.10.2024 19:00
7633
Теглар
Ўзбекистон кубоги финалидаги ғалаба учун «Андижон» футболчиларига «Onix» автомобиллари ваъда қилиндими? Бош мураббий жавоб берди

Ўзбекистон кубоги-2024 финали доирасидаги «Навбаҳор» - «Андижон» баҳси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков кубокдаги ғолиблик учун футболчиларга автомобиллар совға қилиниши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Андижон» яримфиналда «Сурхон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги финалига йўлланма олгач, кубокдаги ғолиблик учун жамоа ўйинчиларининг ҳар бирига автомобил совға қилиниши ҳақида хабарлар тарқалганди. Хусусан, «Андижон» клуби бош ҳомийси «ЎзАвтоСаноат» ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ҳар бир футболчига «Onix» автомобиллари совға қилиниши қайд этилганди.

Матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Александр Хомяков автомобил ваъда қилинганини рад этмади.

«Кубок финалидаги ғалаба учун ўйинчиларга автомашиналар ваъда қилингани ростми? Билмадим... Келинг, аввало ютайлик, кейин гонарарни бўлиб олаверамиз. Ҳозирча энг асосий мақсад – ғалаба қозониш. Сўнг мукофотларни тақсимлаймиз», - дейди «Андижон» клуби бош мураббийи Александр Хомяков.

Маълумот ўрнида, Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтадиган финал эртага, 5 октябр куни соат 17:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар