04.10.2024 21:23
2067
Теглар
«Ан-Наср» Яқин Шарқдаги кескин вазият сабабли Эронга боришни истамаяпти

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Яқин Шарқдаги кескин вазият сабабли ОФК Элит Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида Эронга сафар қилишдан хавфсирамоқда.

Marca хабарига кўра, Ар-Риёд клуби хавфсизлик нуқтаи назаридан Теҳронга боришни истамаяпти. Саудия Арабистони клуби раҳбарияти Эрон ва Исроил ўртасидаги узоқ йиллик зиддият айни кескин палласига кирган пайтда «Истиқлол»га қарши ўйин учун Теҳронга боришдан хавфсирамоқда.

Элит Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги «Истиқлол» - «Ан-Наср» учрашуви 22 октябр куни Теҳронда бўлиб ўтиши белгиланган. Шу куни Жалолиддин Машарипов собиқ клубдоши Криштиану Роналдуга қарши майдонга тушиши кутилаётганди.

Маълумот ўрнида, Исроилнинг Ғазодаги босқини ва Ливандаги хунрезликларидан кейин Эрон 1 октябр куни Исроилга 500тага яқин баллистик ракета билан ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар