02.10.2024 10:13
3913
Артета «ПСЖ» устидан ғалаба ва Ҳавертц ҳақида гапирди

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «ПСЖ»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйиндан жуда хурсандман. Биз ўз характерини намоён қиладиган ва тўп йўқотганда қаршилик қилиш жуда қийин бўлган рақибга қарши ўйнадик.

Биринчи бўлимда яққол устунлик қилдик ва кўплаб вазиятлар яратдик, аммо иккинчи бўлимда ҳаммаси ўзгариб кетди. Кутилганидан кўпроқ қийналишимиз керак эди. Чемпионлар Лигасида талаблар юқори, аммо менимча, биз бу синовдан яхши ўтдик. 

Ҳавертц? У ақл бовар қилмас ўйнади. У яхши футбол заковатига эга, чегараларни тушунади, ўз вақтида қандай ҳаракат қилишни билади, у — боғловчи бўғин. Унинг иш этикаси қойилмақом ва майдонда ҳақиқий таҳдид солувчи. Айни пайтда Кай — бизнинг асосий ўйинчиларимиздан бири», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар