01.10.2024 17:54
2604
Теглар
Ўзбекистон кубоги финали учун Фарғона ва Андижонда сотувга чиқарилган чипталар сотиб бўлинди. Наманганда сотув давом этмоқда

«Навбаҳор» ва «Андижон» ўртасида 5 октябр куни Фарғонада ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги финали учун чиқарилган чипталар деярли сотиб бўлинган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ПФЛ водийдаги уч стадионда ташкил этилган чипталар сотуви бўйича вазият ҳақида маълумот бериб бормоқда.

Хабар қилинишича, Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони кассаларида бугун, 1 октябр соат 09:30дан бошлаб чипталар сотувга чиқарилган ва соат 16:50 ҳолатига кўра Фарғона учун ажратилган барча чипталар сотиб бўлинган.

«Ҳар уч стадионда ITicket, клуб расмийлари, Миллий гвардия ҳамда Лига расмийлари ҳамкорликда фаолият олиб борди ва ўзаро тийиб туриш принципига кўра чипталар олиб-сотарлар қўлига чиқиб кетмаслиги, касса ортида яширин савдо амалга оширилмаслиги таъминланди. Жонли навбатда турган ҳар бир мухлис кўпи билан 4 дона чипта харид қилишига эришилди. Навбати орқали чипта сотиб олган мухлисларни 5 октябр куни «Истиқлол» стадионида кутиб қоламиз», - дейилади ПФЛ хабарида.

Шунингдек, «Бобур арена» кассалари бугун соат 9:00 дан бошлаб чипталарни сотувга чиқарган. Соат 13:25 ҳолатига кўра андижонлик футбол мухлисларига ажратилган барча секторлар учун чипталар сотиб бўлинган.

«Намангандаги Марказий стадион кассаларида эса чипталар сотуви давом этмоқда. Ҳозирга қадар 22 ва 24-секторлар учун чипталар тўлиқ сотиб бўлинди», - дейилади «Навбаҳор» матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, финал баҳси 5 октябр куни соат 17:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар