01.10.2024 18:05
2915
Теглар
Transfermarkt Ҳоландни 200 миллион еврога баҳолади

«Манчестер Сити»нинг 24 ёшли ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд дунёдаги энг қимматбаҳо футболчига айланди.

Нуфузли Transfermarkt портали АПЛ футболчиларининг трансфер нарҳини янгилади. Унга кўра, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг баҳоси 200 миллион еврога кўтарилди ва жаҳондаги энг қиммат ўйинчига айланди.

Ҳоланднинг энг яқин таъқибчилари — Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингҳэм 180 миллион еврога баҳоланган.

Норвегияликнинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар