01.10.2024 20:12
2269
Теглар
«МЮ» тен Ҳагни истеъфога чиқарса, унга 17,5 млн фунт товон пули тўлайди

«Манчестер Юнайтед» жамоа бош мураббийи Эрик тен Ҳагни истеъфога чиқарган тақдирда унга қанча товон пули тўлаши шартлиги маълум бўлди.

Goal хабарига кўра, нидерландиялик 54 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилган тақдирда 17,5 миллион фунт стерлинг товон пули тўлашига тўғри келади. Сабаби мураббийнинг амалдаги келишуви ёзда 2026 йилга қадар узайтирилган эди. Келишув узайтирилмасдан истеъфога чиқарилган тақдирда 10 млн фунт тўлашга тўғри келарди.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛда 6 ўйиндан кейин 7 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар