30.09.2024 09:35
1863
Тен Ҳаг: «Тезкор гол ўзимизга бўлган ишончга таъсир қилди. Қизил карточка эса ўйинни ўзгартирди. «МЮ» камбэк қилиши мумкин эди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 6-турида «Тоттенҳэм»дан (0:3) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйинни ёмон бошладик. «Тоттенҳэм» устунлик қилди. Стартдаги икки-уч дақиқада тўп ўтказиб юбориш ўзимизга бўлган ишончимизга таъсир қилди. Гол мутлақо кераксиз эди. Марказий ҳимоячи бутун жамоамиздан ўтиб кетди. Ҳафта ўртасида «Твенте» билан ўйинда ҳам шундай хатолик юз берганди, буни зудлик билан тўхтатиш керак.

Учбурчаклар ҳосил қилолмадик ёки жойни ўзгартира олмадик. Яхшироқ ўйнашга қодирмиз. Тўпга эгалик қилганимизда кўп хатоларга йўл қўйдик. Паслар билан босимдан қутула олмадик, нотўғри қарорлар қабул қилдик. Бизда қайтиш учун имкониятлар бўлди, аммо қизил карточка ўйинни ўзгартирди.

Менимча, Бруну четлатилишга лойиқ эмасди. Ҳисоб бор-йўғи 0:1 эди ва биз камбек қилишимиз мумкин эди, карточка эса ўйинга катта таъсир кўрсатди.

Лекин ҳар доим янги кун бор. Мен футболчиларга сабоқ олишимиз, муайян ишларни яхшироқ бажаришимиз ва тўп билан яхшироқ муомала қилишимиз кераклигини айтдим. Шундай вазиятлар бўлдики, биз тўпни ўзимизда ушлаб, бўш шериклар қидиришга мажбур бўлдик.

Бундай мағлубиятдан кейин прогресс ҳақида гапирмоқчи эмасман. Биз иш билан шуғулланишимиз керак», — дея тен Ҳагнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар