30.09.2024 16:59
1951
Теглар
Манба: «МЮ» тен Ҳагни яқин орада истеъфога чиқармайди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг яқин орада истеъфога чиқарилмайди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, «МЮ» сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз натижаларга қарамай, бош мураббийни бўшатишни режалаштирмаяпти. Клуб раҳбарияти қийин паллада жамоадагиларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратган.

Аввалроқ, нидерландиялик мутахассиснинг ўзи ҳам «Тоттенҳеэм»дан учралган (0:3) мағлубиятдан кейин истеъфога чиқиш ҳақида ўйламаётганини айтганди. 

Тен Ҳаг шогирдлари АПЛда 6-турдан сўнг 7 очко тўплаб, 12-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар