30.09.2024 14:47
1292
Теглар
Гризманн Франция миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн халқаро фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Франция миллий жамоасида бошқа тўп сурмайди. У бу масалада якуний қарорни қабул қилганини айтган.

«Ҳаётимнинг ажойиб саҳифасини ёпдим. Барча ёрқин хотиралар ва саргузаштлар учун раҳмат», дея ёзади Антуан ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

33 ёшли Гризманн фаолияти давомида Франция миллий жамоаси сафида 137 ўйинда майдонга тушиб, 44та голга муаллифлик қилган. У французлар сафида 2018 йил жаҳон чемпионига айланганди. Антуан миллий жамоа тарихида ўйинлар сони бўйича Жиру билан бирга 3-ўринни банд этиб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар