30.09.2024 13:15
7157
Де Йонг йилига 37 млн евро маош олиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг маоши ҳақида гапирди.

«Йилига 37 миллион евро олишим ҳақидаги гаплар тўғри эмас. Бу — жуда юқори рақам ва мен ишлаб топадиган пулдан жуда, жуда, жуда узоқ. Мен бу миқдордан анча йироқдаман.

Хафа бўлган одамларни тушунаман. Айтишларича, мен жуда кўп пул оламан, операцияни хоҳламайман, дам оламан, машғулот ўтказмайман. Аммо аслида ҳаммаси бошқача. Барчаси нотўғри.

Мен тузалаётган эдим. Бу жуда — қийин жараён, оёқ болдири зўриқиши. Лекин ҳозир яхшироқман ва қайтишга яқинман», — дея каталонияликлар яримҳимоячисининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар