29.09.2024 14:53
6555
«Тен Ҳаг барчага эшикларни ёпиб қўйган» — Канчелскисни «МЮ» базасига киритишмади

«Навбаҳор» собиқ бош мураббийи Андрей Канчелскис «Манчестер Юнайтед» базасига кира олмаганини айтди.

«Кира олмадим. ФИФА кунлари пайтида Англияда эдим. «Манчестер Юнайтед» базасига боришни хоҳладим, лекин улар киришга рухсат беришмади.

Бу — мураббийнинг иши. Нидерландиялик тен Ҳаг клуб эшикларини ҳаммага ёпиб қўйган. Мен стажировка сўраганим йўқ эди. У ҳеч кимни клуб базасига яқинлаштирмайди — на журналистлар, на «Юнайтед» афсоналарини! Жуда ёпиқ ўқув жараёни. У нимадан қўрқиши ва яшириши керак? Тушунмаяпман.

Ҳатто Фергюсон ҳам у ерда бўла олмаса керак. База ҳар қандай қизиқувчан кўзларга ёпиқ. 

Айтганча, сэр Алекс ҳақида — мен ҳам у билан учрашишни хоҳлардим. Унга хат ёздим, лекин у ўша пайтда АҚШда эди. Кейинги сафар у билан учрашишга келишиб олдик», — деди 1991 йилдан 1995 йилгача «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган яримҳимоячи Sports24'га.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар