29.09.2024 09:21
1765
Гвардиола «Нюкасл» билан дурангдан сўнг: «Етарлича вазиятлар яратдик, аммо Поуп қойилмақом ўйнади»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 6-туридан ўрин олган «Нюкасл» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Баҳснинг дастлабки 10 дақиқасида ҳам, гол уришганидан кейин ҳам рақибда имкониятлар бўлди, лекин биз жуда яхши ўйнадик.

«Нюкасл»га қарши ўйнаш ҳар доим қийин, чунки уларнинг жисмонан ва чуқур ҳимояланиш томонлама кучли. 

Бизда вазиятлар бўлди, лекин Ник Поуп қойилмақом эди. Шу боисдан фақат 1 очко олдик.

Гол урганимизда яхшироқ ўйнадик. Лекин хатога йўл қўйганимиздан кейин рақиб яхшироқ кўринди. Сўнг ўйинга қайтдик ва ғалаба қозониш имкониятига эга бўлдик», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар