27.09.2024 09:02
9954
Теглар
«Реал» футболчиларига ҳомий BMW томонидан автомобиллар берилди — энг қиммат моделни Вини ва Лукас танлади

«Реал» футболчиларига клуб ҳомийси ҳисобланган BMWдан автомобиллар берилди. 

Германиянинг автомобил ишлаб чиқарувчи бренди учинчи йилдирки мадридликларга ҳомийлик қилмоқда. Келишув доирасида ҳар йили жамоа футболчилари ва мураббийлари ўз автомобилларини танлашади. 

Маrca хабарига кўра, клуб вакиллари 5 та моделдан танлашлари мумкин эди: iX2, iX, i5, i7, XM.

Энг қиммат i7 моделдаги — 186 650 евролик автомобилларни Винисиус Жуниор ва Лукас Васкес танлади.

Жуд Беллингҳэм, Килиан Мбаппе, Родриго, Лука Модрич, Тибо Куртуа, Дани Карвахал ва бошқа бир қатор футболчилар 179 900 евролик машина олишди.

Энг арзон iX2 моделлар Антонио Рюдигер ва Орелиен Чуамени томонидан танланди — 58 550 евро.

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти 114 450 евролик машина танлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар