27.09.2024 09:40
3773
«МЮ» 2028 йилда АПЛни ютмоқчи. Клубнинг юбилейига чемпионлик тақдим этиш учун «Лойиҳа 150» ишга туширилди

«Манчестер Юнайтед» 2028 йили АПЛда ғолиб чиқишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда клуб директори Омар Беррада чоршанба куни «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед» ходимлари билан учрашувда маълум қилди.

Беррада клуб ташкил этилганининг 150 йиллиги учун «Лойиҳа 150» ишга туширилганини эълон қилди. «МЮ» 1878 йилда «Нютон Ҳит» номи билан ташкил этилган ва ҳозирги номини 1902 йилда олган. 

The Athletic таъкидлашича, Жим Рэтклифф ва манкунианликлар раҳбарияти клубни яқин йилларда чемпионликка олиб чиқиш амбицияларини қўллаб-қувватлашмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар