27.09.2024 14:33
2946
Мадрид дербисини 30 ёшли Бускетс бошқаради

Матео Бускетс Феррер «Атлетико» — «Реал» баҳсига тайинланди.

Ла Лиганинг 8-туридан ўрин олган Мадрид дербиси 29 сентябр, якшанба куни бўлиб ўтади. «Реал» 17 очко билан 2-ўринда, «Атлетико» 15 очко билан 3-поғонада. 

30 ёшли ҳакам илк бор бундай даражадаги ўйинни бошқаради. У Испания юқори дивизионидаги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. 

Бускетс Феррер «Реал»нинг ўйинларида икки марта ишлаган — ўтган мавсумда «Алавес» билан 5:0 ва бу мавсумда «Лас-Палмас» билан 1:1. «Атлетико» иштирокидаги баҳсларни эса бошқармаган. 

VAR бригадасига Хавер Иглесиас Вилянуева раҳбарлик қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар